Бир долларга 470 тенге. Миллий валюта курси июнь охирига келиб, шундай кўрсаткичга етди. Қозоғистон Миллий банки берган маълумотга кўра, у 13 фоизга арзонлашган.
Энергия берувчилар қиймати ошишига қарамай, таклиф камлиги ва талаб ортиши оқибатида миллий валюта қиймати пасайди. Хорижий валюта таклифи камайиши экспортчилар тегишли солиқларни тўлагани ва шу мақсадда тенге сотиб олишни тўхтатгани сабаб бўлди. Талаб ортиши эса акциядорларга дивиденд жўнатиш билан боғлиқ.
Таъкидлаш лозимки, июнь ойи давомида Миллий Банк интервенцияни амалга оширмади. Келгуси кунларда ҳам тенге қиймати геосиёсий вазиятга, жаҳон бозорларидаги аҳволга, иштирокчилар кайфиятига боғлиқ бўлиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси.