Қозоғистонлик ёш шахматчи гроссмейстерни мағлуб қилди

Қозоғистонлик ёш шахматчи гроссмейстерни мағлуб қилди

Қозоғистонлик ёш шахматчи Латвия собиқ вазирини мағлубиятга учратди. Бир вақтда ўтказилган ўйинда Алмати ва Астана шахмат академияларининг 24 ўқувчиси билан курашган, FIDE бошқарувчи директори Дана Озола 8 ёшли Карим Айтжандан мағлуб бўлди. Таъкидлаш лозимки, ёш ўйинчи блиц шахмат бўйича Қозоғистон ва Осиё биринчиликларида кумуш медаль олган.

Карим Айтжан, шахматчи:

- 3 йилдан буён шахмат билан шуғулланаман. Рақибим дебютда фигурасини қурбон қилгани учун ютуққа эриша олдим. Фигурани олгач бошланадиган ҳужумга дош бера олишим ҳақида кўп ўйладим. Кейин зарбага чидаб бердим. Эндшпиль муваффақиятсиз бошланди. Сўнгра битта пиёдасини, филини олиб қўйдим. Ўйинни давом эттиришдан маъно йўқлигини билиб, рақибам таслим бўлди.

Қозоғистон шахмат федерацияси мутахассислари таъкидлашича, жаҳон чемпионати мазкур спорт тури мамлакат бўйлаб ривожланишига яхши туртки беради.

Гулмира Даулетова, қозоғистон шахмат федерацияси ижрочи директори:

- Болалар ўртасида шахматни ривожлантириш бўйича йўл харитаси йил охиригача тасдиқланади. Барча мактабларда факультативлар жорий этилади. 2-11-синфлар ўртасида шахмат олимпиадалари ўтказилади. Умуман олганда, давлат бу борада катта ёрдам беряпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси