2023 йилда қайта ишлаш саноатига 488 млрд тенге сармоя киритилди

2023 йилда қайта ишлаш саноатига 488 млрд тенге сармоя киритилди

Жорий йилда Қозоғистонда қайта ишлаш соҳасида ишловчи 120 лойиҳа ишга туширилди. Уларни рўёбга чиқариш учун 488 миллиард тенге сармоя сарфланди. Саноат ва қурилиш вазирлиги маълум қилишича, ётган шламларни қайта ишлаш учун Ақтўбе вилоятида бойитиш фабрикаси, Қарағанди вилоятида эса махсус кокс ишлаб чиқариши йўлга қўйилди. Сарандаги саноат зонасида маиший техника ишлаб чиқариш корхонаси ишлай бошлади. Мамлакатда турли маркадаги турлича компонентларга эга автомобилсозлик объектлари фаолиятга кўчди. Эслатамиз, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Мактубида эълон қилинган янги иқтисодий моделга кўчиш доирасида тузилмавий иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириш кўзда тутилган. Уларда мамлакатнинг мустаҳкам саноат каркаси яратилишига алоҳида эътибор берилган. 

Қанат Шарлапаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири:

- 2023 йилда мамлакат саноат ривожини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар қабул қилди. 2023-2029 йиллар учун янгиланган Қайта ишлаш саноатини ривожлантириш концепцияси тасдиқланди, рағбатлантириш ва қувватлашга қаратилган молиявий ва номолиявий чоралар ишлаб чиқилди. Лойиҳаларни молиялаштириш, имтиёзли кредитлаш учун жами 620 миллиард тенге ажратилди. Хомашё таъминоти учун 25 та уч томонли шартнома имзоланди, 35 та узоқ муддатли шартнома, 10 та контракт тузилди. Махсус иқтисодий зоналарда 325 лойиҳа рўёбга чиқарилди. 

2023 йилда мамлакатда аввал ишлаб чиқарилмаган маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Улар қаторида нефть-химия реагентлари, қуёш панеллари учун картрижлар, электрон ҳарорат ўзгартиргичлар, юқори вольтли вакуум автомат включателлар, кўп вазифали ҳисоблагичлар ҳам бор.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.