Туркияда қозоғистонлик десантчилар тайёргарлиги юқори баҳоланди. Мамлакатимиз ҳарбий хизматчилари «EFES-2024» халқаро ўқув машқлари давомида ўз билим-малакаларини намойиш этди. Кўпмиллатли бўлинмалар таркибида улар ўз олдига қўйилган ўқув-ҳарбий вазифаларни муваффақиятли уддалади, хусусан, ўқ отиш, жанг олиб бориш ва шартли душманни зарарсизлантириш, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакаларини кўрсатди.
Василий Солодилов, бирлашган гуруҳ командири:
– Тайёргарлик бошқа давлатлар билан бирга ўтказилган. Ҳатто кўп масалаларда ҳозирлигимиз иштирокчи мамлакатларга қараганда яхшироқ бўлди. Ўзимизни фақат яхши томондан кўрсатдик. Биз ўз қурол-яроғи, барча керак буюмлари ва ўз инспекторлари билан келган ягона давлат вакиллари бўлдик.
Мадияр Канаев, Штурмчи-десант қўшинлари қўмондонлиги бошқаруви катта зобити:
– Бу машқларда биз айрим жиҳатларни эътиборга олдик, ҳар биримиз ўз йўналишимизда. Чунки бизда ҳаммаси бошқача қилинади. Кўпчилигида бошқа давлатлардан яхшироқ. Шунинг учун ҳар битта гуруҳ ўз йўналишида каттагина тажрибага эга бўлди. Бизнинг десантчиларимиз уддалади. Ўзини яхши тарафдан намоён қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.