Астанада қонун устуворлиги ва конституциявий назорат бўйича конференция ўтказилди

Конституция куни арафасида Астанада Асосий қонуннинг фуқаролик жамиятини ривожлантиришдаги ўрни хусусида халқаро конференция ўтказилди. Экспертлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишда конституциявий назоратнинг аҳамияти ҳақида фикр билдиришди. Шу жумладан, таркибида Конституциявий суд судьялари, Парламент депутатлари, Астанадаги ЕХҲТ офиси ходимлари, Германия, Финляндия, Швейцария, Ўзбекистон ва Қирғизистондан келган олимлар бўлган делегатлар қонун устиворлигини таъминлашда фуқароларнинг иштироки ўта муҳимлигини кўрсатишди. Тўпланганлар таъкидлашича, конституциявий қонунчиликни муҳофаза қилиш ҳар бир давлат органи ва амалдорнинг вазифаси.


Берик Бекжанов, Парламентаризм институти директори ўринбосари:


– Давлат раҳбари таъкидлагани каби, замонавий жамиятнинг асосий вазифаси — фуқаролар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш. Тенг эркинликлар тақдим этиш. Қонун устуворлиги тамойили Конституция билан боғлиқ.


Таъкидлаш лозимки, йил бошидан буён Конституциявий Суд 7 мингдан зиёд қозоғистонликнинг мурожаатини кўриб чиқди. 500 тадан зиёд ҳуқуқий меъёр кўриб чиқилди, 10 таси Конституцияга мувофиқ эмалиги аниқланди.


Абдумалик Сарманов таржимаси