Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британия Ташқи ишлар
вазирини қабул қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, Дэвид Кэмероннинг Қозоғистонга
ташрифи икки томонлама ўзаро алоқаларга қўшимча туртки беради. Бугунги кунда
икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва шу жумладан энергетика, «яшил
иқтисодиёт», молия ҳамда инновациялар соҳаларида инвестициявий алоқаларни
кенгайтириш учун катта имкониятлар бор. Давлат раҳбари икки давлатнинг ташқи
ишлар вазирлари имзолаган Стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида
шартноманинг аҳамиятини таъкидлади. Президент фикрича, мазкур ҳужжат кўп
томонлама алоқаларни янгилаш учун асос бўла олади. Томонлар айниқса таълим ва
ёшларни қўллаб-қувватлаш масалаларида маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш
лозимлигига эътибор қаратишди. Суҳбатдошлар, шунингдек, бугунги кунда долзарб
бўлган минтақавий ва халқаро муносабатлар кун тартибида турган масалалар
юзасидан фикр алмашди.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
-
Биз муҳим стратегик
ҳамкоримиз бўлган Буюк Британия билан ўзаро
фойдали ҳамкорлик фаол ривожланаётганидан мамнунлигимизни таъкидлаймиз. Биз
ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришимиз ва кенгайтиришимиз керак.
Дэвид
Кэмерон, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири:
- Бу ерга мен 11 йил аввал стратегик мулоқотни бошлаш учун келгандим. Бугун Қозоғистон Ташқи ишлар вазири билан Стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоладик. Биз энергетика, таълим, бизнес, маданият соҳасида алоқаларни мустаҳкамлаш, одамлар ўртасида мулоқотни кенгайтириш ниятидамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.