Eвроосиё Иқтисодий иттифоқи бозорининг халқаро бизнес учун
жозибадорлиги ортиб бормоқда. Унга
Осиё, Яқин Шарқ, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари қизиқиш билдиряпти. Россия
стандартлаштириш институти бош директори ўринбосари Алексей Ивановнинг фикрича,
ягона қоидалар ва техник меъёрлар компанияларга бирйўла бешта
давлат бозорига киришни осонлаштиради.
Алексей
Иванов, «Россия стандартлаштириш институти» ФГБУ бош директори ўринбосари:
− Ташқи майдончалардан ушбу бозорнинг тузилиши ҳақида кўплаб сўровлар келаётганининг ўзи улар учун ушбу ҳудуд жуда муҳимлигини кўрсатади. Чунки кўплаб мамлакатлар манфаатли йўналишда тадқиқот юритади, уларга ушбу бозорга қандай кириш қизиқарли. Эҳтимол, улар бугунги кунгача кирмагандир. Аммо бизнинг умумий бозоримидан ўрин олиш учун маҳсулотларининг қайси жиҳатларини такомиллаштириш, қайси хусусиятларини яхшилаш кераклигини фаол ўрганмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

