Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳрида қозоғистонлик бастакор ва мусиқачи Яков Ханга бағишланган кўргазма очилди. МДҲ корейслари маданият марказида унинг мусиқалари янгради, фотосуратлари ва архив ҳужжатлари намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки, Яков Хан Қозоғистон жазининг асосчиларидан бири бўлган. У мамлакатимизда ҳам, кўплаб хорижий давлатларда ҳам машҳур эди. Узоқ вақт Алмати Республика Академик корейс театрида меҳнат қилди. Бастакор ўтган йили 77 ёшида вафот этди.
Ким Бен Хак, МДҲ корейслари маданият маркази директори:
– Музейимизда МДҲ корейсларининг 160 йиллик тарихи акс эттирилган. Машҳур қозоғистонлик бастакор Яков Хан ҳақидаги материаллар ҳам кўргазмага қўйилади. Шундай тадбирлар туфайли Корея аҳолиси Қозоғистондаги миллатдошлари ҳақида кўпроқ нарса билиб олади.
Таъкидлаш лозимки, бастакорга бағишланган кўргазма йил охиригача давом этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.