Хитойда «Умумий орзу» деб аталган ШҲТ мамлакатлари картиналари ва ҳайкалтарошлик намуналари кўргазмаси ўтказилмоқда. Пекинда очилган Миллий бадиий санъат музейи экспозициясида Қозоғистон мўйқалам усталари ва болалар суратлари тақдим этилган. Улар қаторида Жургенев номли Қозоқ миллий санъат академияси мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳам бор. Кўргазмада Хитой Миллий музейи жамғармасидан олинган 50 дан зиёд экспонат ҳамда рақамли форматдаги 89 та асарни кўриш мумкин. Экспозиция Осмоности мамлакатида ўтказилаётган ШҲТ Маданияти йили доирасида ўтказиляпти ва 21 сентябргача давом этади.
У Вэйшань, Хитой миллий бадиий санъат музейи директори:
- Ушбу кўргазмадаги энг муҳим нарса – маданий инклюзивлик. Бу ерда ҳар бири ўзига хос бўлган ШҲТ мамлакатлари рассомларининг асарлари тўпланган. Тадбир мавзуси – умумий орзулар. Кўргазма эмблемаси фони ранги - кўк. У ягона мовий осмон остида сузиб, илгарилаётган инсониятнинг умумий келажагини ўзида намоён этади.
Абдумалик Сарманов таржимаси