Ҳунармандлар Қозоғистон туристик харитасини жонлантиради

Ҳунармандлар Қозоғистон туристик харитасини жонлантиради

Ҳунармандлар Қозоғистон туристик харитасини ва саёҳатчиларга тақдим этиладиган турпакетларни бойитишга салмоқли ҳисса қўшиши мумкин. «Kazakh Tourism» миллий компанияси бошқарувчи директори Даниел Сержанули каналимизга берган эксклюзив интервьюда таъкидлашича, ранг-баранг табиат, ривожланган инфратузилма, юқори даражали сервис хорижлик туристларни жалб этиш учун асос бўлиб хизмат қилади, миллий услубда тайёрланган буюмлар, халқ ижодиётининг қадимий техникасини ўрганиш имконияти ҳар бир таклифни ўзига хос қила олади. Даниел Сержанули айтишича, бир неча йилдан буён компания шу мавзуни ўрганмоқда. Яқинда ташкил этиладиган форумда эса халқ профессионаллари билан муҳокама этилади. Бу тадбир жорий йилда ўтказилиши кутиляпти. Келажакда мазкур анжуман анъанавий шаклга кириши режалаштирилган.

Даниел Сержанули, «НК «Kazakh Tourism» ҲЖ бошқарувчи директори:

– Ҳунармандчилик, халқ санъатини сақлаб қолиш ва ривожлантириш  билан боғлиқ масала жуда муҳим. Соҳа истиқболини ўрганиш, мутахассислар билан ҳамкорлик қилиш учун биз Ҳунармандлар форуми ўтказиш ниятидамиз. Тадбир туфайли усталар қандай муаммоларга дуч келаётгани, туризм саноатига мос халқ ҳунарларини, саёҳатчиларга тақдим этиладиган таклифлар ранг-баранглигини баҳолаш имкони  туғилади, бу эса мамлакатимизнинг сайёҳлар учун жозибадорлигини оширади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.