Мактаблар аввалги ҳолатига қайтмайди! Пойтахтда пандемиянинг мамлакат ўрта таълим тизимига таъсири муҳокама қилинди.
Деярли бутун ўқув йили давомида уч миллион ўқувчи уйда таълим олди. Улар ичидан икки миллиони «OnlineMektep» рақамли майдончаси орқали билим эгаллаган. Мутахассислар айтишича, жорий ўқув йилида у энг кўп фойдаланувчи мурожаат этган веб-ресурсга айланди. Ўқув йили бошланганидан буён сайт ёрдамида 315 миллион онлайн-дарс ўтказилди. Рақамли дарсларни ишлаб чиқишда BilimLand майдончасининг 400 ходими ва Назарбоев Заковат мактабларининг 500 ўқитувчиси қатнашди. Улар фикрича, OnlineMektep мамлакатнинг турли қисмларидан бўлган 370 минг ўқитувчини бирлаштира олди. Умуман олганда, майдончанинг ижобий жиҳатлари кўп, деб таъкидлайди ўқитувчилар. Энг муҳими, у олис қишлоқлардаги ўқувчилар ноёб педагогик амалиётлардан баҳраманд бўлди.
Людмила Бекенова, 2-сонли мактаб-лицей ўқитувчиси, Кўкшетау шаҳри:
- Назаримда, бугунги кунда OnlineMektep ўқувчиларни масофадан ўқитиш шароитида асосий таълимий майдончага айланди. Биринчи навбатда, мен устозлар учун яратилган қулайликларни айтиб ўтмоқчиман. Топшириқларни бажариш вақтини қайта тиклаш имокнияти бор. Бу эса ўқувчилар учун бир хил шароит яратиш учун зарур. Текшириш, изоҳлар ёзиш мумкин. Ўқувчиларнинг барча ишлари базада сақланади, истаган вақтда ўқитувчи ҳам, ота-оналар ҳам уларни кузатиши, изоҳларни ўқиш учун очиб кўриши мумкин.
Жанар Абдилдина, Назарбоев заковат мактаблари таълимий дастурлар маркази директори:
- Устозлар учун имкониятларни кенгайтириш ниятидамиз. Заковат мактаблари ўқитувчилари, биздаги сиртдан таълим бериш мактаблари тажрибасини кенгроқ бериш ниятидамиз. Ўқитувчилар олимпиада шаклидаги вазифаларни ечадиган, мамлакатимиз ва хорижий олий ўқув юртларида ўқишга киришга тайёрлайдиган топшириқларни қўймоқчимиз. Мен буни лонгитюд лойиҳа деб ҳисоблайман, чунки унда ноёб, ўзига хос, асл материаллар берилган. Ҳар бир ишланма маълум бир ўқитувчи томонидан Қозоғистон Республикаси таълим дастурига мос равишда тайёрланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси