Рақамли технологиялар кўргазмаси ўтказилди

Рақамли технологиялар кўргазмаси ўтказилди

Жамиятни ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мўлжалланган энг яхши смарт-технологиялар Астанада бўлиб ўтган конференцияда тақдим этилди. БМТ Тараққиёт дастури доирасида ташкил қилинган тадбир давомида хорижий IT-экспертлар мастер-класслар ўтди, барқарор тараққиётга боғлиқ рақамли ечимлар тақдим этилди. Шунингдек, барча истовчилар йирик IT-компаниялар вакиллари тренерлик қилган семинарларда қатнашди.

Сухроб Хожиматов, Қозоғистион Республикасида БМТ тараққиёт дастурининг доимий вакили вазифасини бажарувчи:

- Қозоғистон рақамлаштириш бўйича Марказий Осиёда пешқадамлик қилмоқда. Бунга бир кнуда эришилмаганини барчамиз яхши тушунамиз. Менимча, рақамлаштириш жараёнидаги энг муҳим масала – рақамлаштириш экотизими марказида одамлар ва сайёра туриши керак. Чунки атроф муҳитни, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш Қозоғистон ёки минтақанинг эмас, бутун дунёнинг зиммасидаги вазифа.

Абдумалик Сарманов таржимаси