Афсонавий Мустафо Чўқайнинг бебаҳо мероси ҳақида янги маълумотлар олинди. Қозоғистон олимлари Францияда «Алаш Ўрда» аъзолари ҳаёт йўлига доир янги ҳужжатларни топди. Архив маълумотлари Мустафо Чўқай шахси ҳақида янада яхшироқ тасаввур беради.
Бугунги кунда Мустафо Чўқай бутун турк дунёсида яхши таниш. У салкам 20 йил Европада яшаган. Ўзи ватандан узоқда бўлса ҳам, халқи манфаатлари ва мустақиллиги учун курашган. Унинг ҳамфикрларига ёзган юзлаб мактублари, «Ёш Туркистон» нашрида чоп этилган кўплаб мақолалар ушбу фикрга далил бўла олади. Мустафо Чўқай уларда турк дунёси билан боғлиқ муаммоларни тилга олади, кундалик ҳаётнинг глобаль мавзуларини кўтаради. Ҳозир ҳужжатлар Париждаги Шарқ цивилизациялари ва тиллари институти архивларида сақланяпти.
Абдижалел Бакир, Чўқайшунос, сиёсатшунослик фанлари доктори:
– Шу кунгача Мустафо Чўқайнинг 224 мақоласи таржима қилинган, улар «Ёш Туркистон» журналида чоп этилган. Яқинда давлат котибига йўллаган хатимда шу ҳақда ёзгандим. Бундан ташқари, мен Туркистонда Мустафо Чўқайнинг рафиқаси шарафига ёдгорлик ўрнатишни таклиф қилдим. Арбобнинг 800 дан зиёд асарларидан 230 тасида бу шаҳар тилг олинган.
Шуни ҳам айтиш лозимки, қозоғистонлик тадқиқотчилар Парижга француз ҳамкасблари таклифи билан борди. Қисқа вақтда олимлар буюк арбоб ҳақидаги зарур материални тўплашди, уларнинг кўп қисми рақамлаштирилган. Бундан ташқари, тадқиқотчилар гуруҳи Мустафо Чўқай ёдгорлиги ва унинг номи берилган паркка боришди. Париждаги кўнгилочар маскан 2010 йилда очилган. Олимлар афсонавий шахс қабрини зиёрат этди.
Абдуақап Қара, Чўқайшунос, тарих фанлари доктори /Туркия/:
- 2023 йилда Турк Республикаси 100 йиллигини нишонлайди. Юбилей муносабати билан қатор китоблар чоп этилди. У турк дунёсининг буюк шахсларига бағиланган. Жами, 100 киши биографияси тўпланган. Дастлабки 5 том Мустафо Чўқайга бағишланган. Китоблар йил бошида чоп этилди. Бунга сабаб, Мустафо Чўқай турк дунёсининг 20-асрдаги энг буюк шахслари қаторига киради. Биз у билан фахрланамиз.
Мустафо Чўқайнинг ҳаёти ва мероси ҳақида ҳикоя қилувчи қимматли экспонатлар Астанада, унинг номи берилган музейда сақланаяпти.
Салтанат Сексенбаева, Мустафо О Чўқай музейи мудири:
- Музейда Мустафо Чўқай шахсан фойдаланган портатив ёзув машинкаси мавжуд. Шунингдек, рафиқаси ёзган мактублар ҳам. Уй архивидан олинган ёдгорликлар билан таниша оласиз. Кўплаб экспонатлар ва материалларни электрон форматга ўтказганмиз. Тадқиқотчилар учун шундай шаклда бўлгани маъқул.
Чўқайшунослар қатор муҳим ва амбицияли вазифаларни ўз олдига қўйган. Аввало улар авлодларига қайтариш учун Мустафо Чўқайнинг бебаҳо тарихий меросини ватанга қайтариш устида ишлаяпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси