Қозоғистон ва Чехия ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Чехия ҳамкорликни кенгайтиради

Қозоғистон ва Чехия ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ниятида. Устувор йўналишлар: машинасозлик, транспорт ва IT. Астанада бўлиб ўтган музокараларда икки давлат бош вазирлари қатор масалаларни кўриб чиқди. Ўлжас Бектенов ва Андрей Бабиш энергетик ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратди. Улар атом энергетикаси соҳасида ҳамкорлик қилиш имкониятлари ҳақида гапирди. Томонлар транспорт боғланишларини ҳам кўриб чиқди. Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, мамлакатнинг жўғрофиявий ҳолати ва транспорт инфратузилмаси ривожланиши Қозоғистон орқали чех бизнесининг Марказий Осиё бозорларига чиқиши имконини беради. Томонлар рақамлаштириш соҳасида GovTech ва СИ йўналишларини ривожлантириш ниятида. Томонлар АХММ инвестиция жалб этиш ва халқаро бизнесни қўллаб-қувватлаш борасида ўрнини кўрсатишди. Икки давлат ҳукумат раҳбарлари тадбиркорлик алоқаларини мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси