Президент Туризм ва спорт вазирини қабул қилди

Президент Туризм ва спорт вазирини қабул қилди

Туризм ва спорт вазири Қозоғистон Президентига мамлакат спорт соҳасидаги ислоҳотлар борасида ахборот берди. Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Ербўл Мирзабўсиновни қабул қилди. Вазирлик раҳбари болалар ва ўсмирлар спортини ривожлантириш, судьялар малакасини ошириш, легионерлар сонини қисқартириш тўғрисида ҳисоб берди. Маълум бўлишича, мамлакатимизда спорт соҳасида вертикал бошқарув тизимини жорий этиш бўйича ишлар бошлаб юборилган, «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонунга тузатишлар ишлаб чиқилмоқда, шунингдек, спорт инфратузилмаси ривожланмоқда. Туризмга келсак, мамлакат салоҳиятини очиб бериш учун Neo Nomad Visa лойиҳаси рўёбга чиқарилмоқда. Алмати тоғ кластерини, Манғистау ва Бурабайда пляж туризмини ривожлантириш бўйича мажмуавий режа ишлаб чиқилмоқда. Президент вазир олдига соҳани келгусида такомиллаштиришга доир вазифалар қўйди.

Абдумалик Сарманов таржимаси