Астанада Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг беш кунлик эксперт миссияси ўтказилди. Халқаро экспертлар ва Туркия, Покистон, Беларусь ва МАГАТЭ тартибга келтирувчи органлари вакиллари АЭС қурилишига тайёргарликни муҳокама қилади. Миссия меъёрий-ҳуқуқий база, инфратузилмани ривожлантиришни, атом энергетикаси дастурини рўёбга чиқариш дастурини самарали бошқаришни кўриб чиқади. Ҳамкасблар билан тажриба алмашиш республиканинг энг яхши тажрибаларни ўзлаштиришига имкон беради.
Қанат Туяқбаев, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги бошқарма раҳбари:
- Ушбу миссия фақат МАГАТЭ эмас, бошқа давлатларнинг тегишли органлари билан ҳам ҳамкорлигимизни мустаҳкамлайди. У атом станцияси қурилиши жараёнида биз лицензиялашимиз, назорат қилишимиз, ижозатномалар беришимиз лозим бўлган фаолиятни аниқлаб олишимизга ёрдам беради. Бу миссияларнинг ташкил этилиши Қозоғистонда мавжуд атом саноати ривожига йўналтирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

