Қозоғистонда Ғалаба куни нишонланмоқда

Қозоғистонда Ғалаба куни нишонланмоқда

Бугун - 9 май Қозоғистонда Улуғ Ватан урушида эришилган ғалабанинг 79 йиллиги нишонланмоқда. Мамлакатдаги 148 нафар уруш фахрийсидан икки нафари Чимкентда яшайди. Муратали Тўлепбергенули 99 ёшда, отахон тетик, жисмоний машқларни канда қилмайди. Варшава, Перлеберг шаҳарларини озод қилишда қатнашган, ғалабани Виттенбергда кутиб олган. Оқсоқол бот-бот «биз кўрганимизни душман ҳам кўрмасин», деб такрорлайди. У қаҳрамонларни ёдда тутиш ва тинчликни сақлаш кераклигини таъкидлайди.  

Муратали Тўлепбергенули, Улуғ Ватан уруши фахрийси:

– Иккинчи Беларусь фронтида жанг қилдим. Бўлган воқеаларни ҳамон унутолмайман. Кўп шаҳарларни, улар қаторида Польшанинг Висмар шаҳрини фашист босқинчиларидан озод қилишда қатнашдим.

Нина МосунОва уруш йиллари радист қизлар бўлинмасига раҳбарлик қилган. Берлингача етиб борган. Фахрий яқинда юз йиллик юбилейини нишонлади. Нина Егоровна уруш ҳақида эслашни истамайди.

Нина Мосунова, Улуғ Ватан уруши фахрийси:

- Уруш ҳақида гапиргим келмайди, ўйласам даҳшатга тушаман! Бу ҳақда сира гапирмайлик!

Ғалаба кунида фахрийларнинг бир дақиқа бўш вақти йўқ. Уйларидан меҳмон қадами узилмайди. Собиқ жангчиларга шаҳар аҳли гуллар, совғалар келтиради. Тинч осмон ва сокин ҳаёт учун уларга миннатдорчилик билдиради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.