Манғистаунинг ер ости масжидлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилади

Қозоғистоннинг яна бир қанча тарихий ёдгорликлари ЮНЕСКО-нинг Инсоният маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин. Шу жумладан, Манғистаунинг ер ости масжидлари учун тегишли ҳужжатлар тайёрланяпти, дея маълум қилди Маданият ва ахборот вазирлиги. Бунинг учун объектлар БМТ ташкилоти белгилаб берган 10 та критерийга мувофиқ бўлиши лозим.

 

Жанат Сейдалиева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги бошқарма раҳбари:

- Маданият қўмитаси жорий йилда ЮНЕСКО талабига мувофиқ муҳофаза ҳудудлари лойиҳа зонаси ишлаб чиқади. Яъни буфер ҳудуд бўлиши шарт. Ҳар бир объект бўйича унинг режа менежменти тайинланиши зарур. Ушбу номинация доирасида ЮНЕСКО рўйхатига Манғистау воҳасидаги қояларда жойлашган бешта объект - Қараман ота, Шақпақ ота, Шўпан ота, Султан епе, шунингдек, машҳур ўзига хос Бекет ота масжидлари киритилиши режалаштирилган. Таъкидлаш лозимки, бунинг учун вақт ва тайёргарлик ишлари талаб қилинади.  

 

Вазирлик мазкур ишларни давом эттиради. Қозоғистон ҳудудида мавжуд бўлган ўрта асрларга оид масжид ва мақбаралар, замонавий меъморчилик ечимларини халқаро майдонда таништтиришда давом этади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.