Қозоғистонга Чехиядан Пржевальский отлари келтирилди

Пржевальский отлари тарихий ватанига – Қозоғистон даштларига қайтди. Икки асрлик танаффусдан сўнг республикага Чехиядан 7 та жонивор келтирилди.  Икки давлат реинтродукция – Пржевальский отларини табиатга қайтариш лойиҳаси устида ишлаяпти. Улар Қўстанай вилоятига махсус жиҳозланган ҳарбий-транспорт самолётида келтирилди. Ҳозир иқлимга мослашиш жараёни давом этяпти. Халқаро шартнома доирасида Қозоғистонга 40 та от келтирилади. Мутахассислар бу жонивор популяцияси ватанида қайта  тикланишига умид қиляпти. 

Ерлан Нисанбаев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири: 

- Олимлар, ҳукуматлар, бефарқ бўлмаган инсонларнинг қўшма ҳаракати туфайли Пржевальский отлари бу минтақа фаунасининг узлуксиз бир қисмига айланади, деб ишонамиз. Уларнинг авлодлари узоқ йиллар давомида чиройи билан кўзларимизни қувнатади. Яқин келажакда ушбу ҳудудда экотуризм фаол ривожланади. Ушбу турдаги жонивор ҳам табиат гўзалликлари дурдонасига айланади.  

Абдумалик Сарманов таржимаси.