Қозоғистоннинг «Бағрингга ол» лентаси Испаниянинг Сан-Себастьян шаҳрида ўтказилаётган 71-халқаро кинофестиваль дастурига киритилди. Режиссёр-дебютант Асхат Кучинчирековнинг картинаси момоси тарбиялаган бола ҳақида ҳикоя қилади. У вафот этгач, бола ота-онаси ёнига қайтади ҳамда янги муҳитда, мутлақо бегоналашган одамлар билан муносабатда бўлишга мажбур бўлади. Фильм Алмати вилоятида уч йил суратга олинди. Таъкидлаш лозимки, халқаро кинофестиваль 22-30 сентябрь кунлари ўтказилади. Бу танлов нуфузига кўра Канн, Берлин, Венециядан кейин Европадаги энг йирик анжуман ҳисобланади, испан тили эса дунёда биринчи ўринда.
Абдумалик Сарманов таржимаси.