Қозоғистон ва Хитой маданий алмашинувларнинг янги саҳифасини очаяпти. Ушбу соҳада мамлакатлар янги қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. ШҲТ саммити арафасида Астанада Хитой етакчиси Си Цзиньпиннинг давлат ташрифи доирасила ташкил қилинган Қозоғистон - Хитой форумида шундай баёнот берилди. Тадбир очилишида қатнашган Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева Давлат раҳбарининг табрик мактубини ўқиб берди. Президент Қозоғистон — Хитой муносабатларининг янги даражага чиққанини таъкидлаган. Форум ҳам шунга мувофиқ «Яхши қўшничилик алоқаларининг янги саҳифаси», деб аталган.
Аида Балаева, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазири:
– Пслини олганда, маданият ва санъат — мамлакатларни, тамаддунларни ўзаро боғловчи олтин кўприк ҳисобланади. ШҲТ саммити арафасида икки давлат маданият марказлари иш бошлайди. Бу қадам икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга йўл очади. Таълим, фан, туризм соҳаларида янги лойиҳалар рўёбга чиқарилади. Бугунги форум Қозоғистон ва Хитой ўртасида яхши қўшничиликка асосланган дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашига умид қиламан.
Форумда Хитой Медиакорпорациясининг илмий-тадқиқот институти ва Гумилёв номли Евроосиё Миллий университети, Евроосиё Хитой Медиакорпорацияси бюроси ва «Kazakh Tourism» миллий компанияси ўртасида меморандумлар имзоланди .
Абдумалик Сарманов таржимаси.