Буюк Ипак йўли бўйлаб. Эртага темирйўл орқали Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари
бўйлаб биринчи саёҳат бошланади. Поезд «Алмати – Туркистон – Тошкент – Алмати йўналиши бўйлаб ҳаракатланади». Тегишли вазирликда маълум қилишларича, бу йўналишниг йўлга қўйилиши туризмни ривожлантириш ва
Марказий Осиё республикалари ўртасида
маданий алоқаларни мустаҳкамлаш сари қўйилган муҳим қадам бўлади. Минтақа тарихий меросини
ўз кўзи билан кўриш, қадимий савдо йўлининг ўзига хослигини ҳис этишни истаган
қозоғистонлик, ўзбекистонлик саёҳатчилар, бошқа давлатлардан
келган туристлар учун эса саёҳат анча
қулай ва ҳамёнбоп бўлади.
Мейржан Ауезов, Қозоғистон
Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Туризм саноати қўмитаси Мониторинг ва
давлат назррати бошқармаси бошлиғи:
– 4 кун ичида халқаро тур доирасида турист қадимий шаҳарларни томоша қилади. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Бундан ташқари, саёҳатчилар Ипак йўлидаги муҳим ҳалқалардан бири, Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бўлган Ўтрорга боради. Шунингдек, Арслонбоб мақбараси, «Ҳазрат Султон» тарихий-маданий қўриқхона-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик ва ўзига хос тарзда бунёд этилган «Карвон-Сарой» туристик мажмуасини томоша қилишади. Тошкентга етиб боргач, саёҳат иштирокчилари тарихий объектлар билан бирга жадал ривожланаётган замонавий шаҳар қиёфасини кўздан кечиради.
Абдумалик
Сарманов таржимаси