Қозоғистонга 2024 йилнинг биринчи ярмида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 фоиз кўп электрокар олиб келинди. Мамлакатдаги
электромобиллар сони 3895 тага ортди. «Яшил авто» ларнинг тобора оммалашиши сабаби, экспертлар фикрича, уларнинг ёнилғи истеъмолидаги устунлиги билан боғлиқ. 2023 йилдан бошлаб мамлакатга электроавтомобиль импорт қилиш учун солиқ тўланмайди.
Утилизация йиғини ҳам бекор қилинган.
Таъкидлаш лозимки, жисмоний шахслар бундай имтиёзли баҳода фақат битта электрокар олиб келишига рухсат берилади. У фақат давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳақ тўлайди.
Ербўл Аринов, Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси божхона маъмурияти департамент директори:
- Бугунги кунда
имтиёзли тартибда автомашина олиб келишнинг
бир неча варианти бор. Йўловчи
божхона декларацияси ёрдамида 6 ой ичида 3 минг 590 машина келтирилди. Агарда
машинани келтираётган Қозоғистондаги шахс уни товар сифатида олиб келаётган
бўлса – машина учун декларация тўлдиради ва 15 фоизли ҚҚС тўланмайди. Бюджетга нархидан
12 фоиз ҳисобида ҚҚС берилади. Агарда уни сотиш учун келтирсангиз - 15 фоизли ягона
божхона тўлови ва 12 фоизли ҚҚС тўлайсиз.
Электродвигателли машина эгасини президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган қонунга кўра
қатор имтиёзлар кутади. 18 сентябрдан бошлаб электромобиль эгалари тураржой
учун ҳақ тўламайди. Улар учун паркингларда зарядлаш станциялари қўйилиши мумкин.
Бу эса мамлакатда электрокарлар сони
ортишига катта туртки беради, дея таъкидлайди экспертлар.
Ербўл Аринов, Қозоғистон
Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси божхона
маъмурияти департамент директори:
- Биз автомобилларни олиб кириш кўпайиб бораётганини кўриб турибмиз. тегишлича, халқ шундай машиналарга ўтишга интиляпти, бундайлар сони мунтазам ортиб боради. Электр ёрдамида ҳаракатланувчи машина маркаларидан кўпчилиги техник жиҳатдан дизель ва бензин билан юрувчи автомобиллардан қолишмайди. Менимча, мазкур тренд кенгайиб боради ва бу экологияга ҳам, иқтисодга ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Тегишли вазирлик маълум қилишича, ҳозирча Қозоғистонда
350
та электр зарядлаш станцияси бор.
Тез орада яна 200 таси ўрнатилиши кутиляпти.
Абдумалик Сарманов
таржимаси