Қозоғистон декабрь ойидан квоталар доирасида йирик шохли қорамол экспортини кенгайтириш ниятида. Маҳкамалараро комиссия қарорига кўра, мамлакатдан 60 минг бош йирик ва 120 минг бош майда мол четга жўнатилиши мумкин, дея маълум қилди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Шу билан бирга, республикада гўшт экспорти кескин, бир йилда 3,5 марта оширилади. Ҳозирда Қозоғистон Марказий Осиёга бу маҳсулотнинг асосий қисмини етказиб бермоқда. Яқин Шарқда ҳам гўштга талаб катта. Соҳага маблағ киритишни истаётганлар сони ортмоқда. Ўтган йили умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган 30 лойиҳа рўёбга чиқарилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси