Бош вазир иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичларини маълум қилди

Бош вазир иқтисодиётнинг асосий кўрсаткичларини маълум қилди

Йил бошидан буён Қозоғистон иқтисодиёти ўсиш кўрсаткичи 2,7 фоизни ташкил қилди. Давлат раҳбари раислигида ўтказилган кенгайтирилган ҳукумат йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти январь-ноябрь ойлари кўрсаткичларини тилга олди.. Шу жумладан, қишлоқ хўжалиги, ахборот ва алоқа, қурилиш, қайта ишлаш саноати, савдо, транспорт ва омборчиликда ижобий динамика кузатилмоқда.

АЛИХАН СМАИЛОВ,  ҚОЗОҒИСОТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Январь-октябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 34 фоизга ошди ва 111 миллиард долларни ташкил қилди. Экспорт 45 фоизга, шу жумладан, қайта ишланган товарлар сотиш 35 фоизга ортди. Ижобий сальдо деярли икки марта ортди ва 31 миллиард долларга етди.

Биринчи ярим йилликда мамлакатга киритилган инвестиция ҳажми 28 фоизга ортди ва 14,5 миллиард долларни ташкил қилди. Келгуси 7 йил ичида Қозоғистонга 150 миллиард доллар келиши кутиляпти. Бош вазир таъкидлашича, 2030 йилгача мўлжалланган Давлат молиясини бошқаришга доир янги концепция устида иш давом этяпти. Тасдиқланган бандларга мувофиқ Миллий жамғармадан трансфертни 1,4 триллион тенгега қисқартириши кутиляпти. Шу билан бирга, бюджет харажатлари ошишини барқарорлаштириши зарур.

АЛИХАН СМАИЛОВ,  ҚОЗОҒИСОТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ:

- Солиқ-бюджет сиёсати нефтга боғлиқ бўлмаган тақчилликни 2030 йилгача 5 фоизгача қисқартириш, Миллий жамғарма активларини 100 миллиард долларга кўтаришга йўналтирилган.  

Абдумалик Сарманов таржимаси