Қозоғистонда инвесторлар билан музокара юритиш учун махсус жамоа – TaskForce (таск форс деб ўқилади) ташкил қилинди. Жамоанинг вазифаси – лойиҳаларни кузатиб бориш: энг бошидан – ишлаб чиқишдан то рўёбга чиқарилгунича бирга бўлиш. Жамоа 14 та лойиҳа устида иш бошлади. Улар қаторида химия, нефть-химия, машинасозлик, металлургия ва агросаноат мажмуасига оидлари бор. Таъкидлаш жоизки, профессионал гуруҳ таркибида Kazakh Invest ва «Астана» халқаро молия маркази мутахассислари ҳам бор. Шунингдек, давлат органлари, бизнес ва дипломатик корпус вакиллари жалб қилинади. Инвесторлар билан ишлаб чиқилган лойиҳалар кейинчалик мамлакат бош вазири раислигидаги Инвестиция штабига олиб чиқилади.
Азамат Қўжанов, «Kazakh Invest» миллий компанияси» ҲЖ вакили:
- Бугунги кунда ўрта муддатли режалар қаторида улар миллий даражада кузатиб борадиган туркум лойиҳаларни шакллантириш кўзда тутилган. Бу тўпга ҳозирча жами миқдори 4 миллиард доллардан зиёд бўлган 14 та лойиҳа киритилган. Иш давомида улар сони ортиб боради. Мазкур бўлим лойиҳаларнинг ишлаб чиқилишидан тортиб амалга оширилишигача бўлган барча жараёнларни кузатиб борилишини таъминлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси