Қозоғистондаги ОЎЮларда педагог-кутубхоначилар тайёрланади

Қозоғистондаги ОЎЮларда педагог-кутубхоначилар тайёрланади

Қозоғистон университетларида педагог-кутубхоначилар тайёрланади. Янги ихтисослик бу йўналишда кадрлар етишмаслиги туфайли очилди. Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда 11 мингта кутубхона мавжуд, лекин уларда ишлаш учун 6 минг кутубхоначи етишмайди. Бу соҳа давлат ёрдамига муҳтож. Жорий йилдан бошлаб барча истовчилар янги ихтисосликни эгаллаши мумкин. Бакалавриат учун 100 та, магистратурага 20 та, докторантурага 3 та грант ажратилди. Мактабгача таълим соҳасида ҳам кадрлар тайёрлаш фаол давом этяпти. 39 та олий таълим даргоҳи ва 119 та коллежда ушбу соҳа кадрлари тайёрланмоқда.

 

Алимжан Қумашев, Қозоғистан Республикаси Маориф Вазирлиги қошидаги департамент бош эксперти:

– «Мактабгача тарбия ва таълим» йўналиши ҳамда ихтисослиги бўйича 119 та коллежда 17 минг нафар кадр тайёрланмоқда, уларнинг 9 минг нафари давлат буюртмаси бўйича ўқияпти. Коллежларнинг академик мустақиллиги доирасида мактабгача ташкилотлар билан ҳамкорликда «Педагог» касб стандарти доирасида таълим дастурлари ишлаб чиқилган. Дастурлар икки босқичли экспертизадан ўтган ҳамда таълим дастурлари реестридан жой олган. Шунингдек, бизда битирувчиларнинг ишга жойлашуви, педагоглар малакаси, талабалар яшаши учун шарт-шароит яратиш масаласида педагогика коллежларига квалификация талаблари кучайтирилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.