Қозоғистонда 12 та корхона ишга туширилади

Қозоғистонда 12 та корхона ишга туширилади

Қозоғистонда темирйўл машинасозлиги секторида яна 12 та ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Корхоналар икки йил ичида ишга туширилиши кутиляпти, дея маълум қилди Саноат ва қурилиш вазирлиги. Шу жумладан, Атирау вилоятида локомотивлар таянч балкаси ишлаб чиқарувчи кавшарлаш цехи ҳамда юк вагонлари тайёрловчи корхона ишга тушади. Жамбил вилоятида электровозларга техник хизмат кўрсатиш маркази очилади. Қарағандида жуфт ғилдираклар ишлаб чиқарилади. Павлодар минтақасида механик ишлов бериш участкаси ташкил этилиши режалаштирилган. Шунингдек, чилангарлик-бандаж мажмуаси очилади. Мамлакат шимолида йўловчилар ташишга мўлжалланган ва платформа вагонлар ишлаб чиқарилади. Ақмўла минтақасида локомотив заводи ишга туширилади. Республика шарқидаметалл қуйиш корхонаси модернизация қилинади.


Абдумалик Сарманов таржимаси