Одатдагидан фарқ қилувчи жазирама туфайли Қозоғистоннинг 10 вилоятида фалокат эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш берилди. Ҳаво ҳарорати 42 даражагача чиқиши кутиляпти. Натижада, ёнғин бўлиш эҳтимоли кучли.
Жамбил вилоятида чанг бўрони кутиляпти. Маҳаллий аҳоли табиатнинг бундай инжиқликларига кўникиб қолган. Мамлакат шимолида ҳам кунлар исиб кетиши кутиляпти. Мутахассислар аҳолига кун тиккага келганида кўчага чиқмасликни, ортиқча жисмоний юкламани камайтиришни тавсия қилмоқда.
Фақат Шимолий Қозоғистонда момоқалдироқ ва ёмғир бўлиши мумкин. Бу эса жазирамани юмшатса эҳтимол.
Абдумалик Сарманов таржимаси