Қозоғистонлик қутқарувчилар турк ўт ўчирувчиларига кўмакка отланди. Мамлакатимиздан борган вертолётлар Туркия жанубий-ғарбида ўрмон ёнғинларини ўчирмоқда. Шу кунларда бортида махсус тайёргарликдан ўтган экипаж бўлган ҳаво кемалари 10 соатдан кўпроқ вақт давомида кўк бағрида турди. Эслатамиз, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, Туркияга 16 нафар қутқарувчи билан бирга сув пуркаш ускуналари билан жиҳозланган иккита вертолёт жўнатилган.
Асет Жилқайдаров, Қозоғистон Республикаси ФВВ майори:
- 2021 йил 12 августида Қозоғистон Республикаси ФВВ тезкор-кўчма гуруҳи Даламан шаҳри яқинидаги табиий ёнғин ҳудудида ўт ўчириш тадбирини бошлади. Оловни ўчириш чоғида 45 циклдан зиёдроқ сув пуркаш амалиёти ўтказилди, бунда ёнғин ўчоғига 180 кубга яқин сув ишлатилди. Бугун ва эртага ҳам олов билан кураш давом этади.