Халқ кенгаши – жамият ва давлат ўртасида янги мулоқот майдончаси

Халқ кенгаши –  жамият ва давлат ўртасида янги мулоқот майдончаси

Халқ кенгаши жамият ва давлат ўртасида янги мулоқот майдончасига айланади. Бу орган Қозоғистон халқи Ассамблеяси ва Миллий қурултой тажрибасига таянади. Айни вақтда, уни ваколатлари кенгайтирилади. Кенгашга қонунчилик ташаббуслари билан чиқиш, референдум ўтказиш бўйича таклиф киритиш ва ички сиёсат бўйича тавсиялар тайёрлаш ҳуқуқи берилади. Алматида янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилиш учун йиғилган экспертларнинг фикрича, Халқ кенгаши тўғрисидаги алоҳида бўлим ижтимоий бирлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлайди.

Асель Назарбетова, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти ваколатхонаси раиси:

- Жамиятни трансформация қилишга ундовчи ташқи омиллар бўлгани каби, Халқ кенгашида тўпланиши лозим бўлган ички масалалар ҳам бор. Бу институтнинг, парламент, қурултойдан фарқли равишда жамиятда юз бераётган жараёнларга дарҳол жавоб бериш, қандайдир шошилинч муаммоларга дарҳол эътибор қаратиш ҳамда давлат органларига мурожаат қилиш, ташаббус кўрсатиш имкони бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси