Қирғизистонда донли эканлари йиғим-терим деярли тугади. Фақат маккажўхори қолди. Фермерлар жорий йил ҳосили мўл бўлишини кутишяпти. Улар таъкидлашича, сўнгги бир неча йил давомида бу йилгидек натижа
кузатилмаган. Одатда бир гектардан 8 тонна маккажзхори
олинади,
Ҳозир эса 10 тоннадан кўпроқ. Лекин ҳосилни совуқлар бошлангунича йиғиб олиш муҳим. Акс ҳолда ҳосил сифатига салбий таъсир қилади.
Ислам
Каримов, фермер:
- Сентябрь охиригача биз 80 фоиз ҳосилни йиғиб олдик. Ҳозир 15 гектари қолди. Насиб қилса, тугатамиз. 300
тонна олинди, тахминимча, яна 140 тонна атрофида ҳосилни хирмонларимизга келтиришни
ўйлаяпмиз.
Маккажўхори дони тозалангач намлиги, оқсил, кальций ва турли микроэлементлар бўйича таҳлилдан ўтади. Чунки ҳсил йиғилган вақтга кўар улар миқдори ўзгариши мумкин. Сўнгра маккажўхорининг бир қисми уруғлик сифатида олиб қўйилади, қолгани эса чорва учун озуқа сифатида ишлатилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси

