Ички туризмда рекорд кўрсаткичлар қайд этилди

Ички туризмда рекорд кўрсаткичлар қайд этилди

Қозоғистонда ички туристлар сони бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди. Салкам етти миллион юртдошимиз диққатга сазовор жойларни томоша қилиш учун мамлакат бўйлаб саёҳатга чиққан. Бу эса ўтган йилдагидан 35 фоизга ва пандемиягача бўлган даврдан 5 фоизга кўп. «Kazakh Tourism» ҲЖ вакили Ернур Кенжебеков шундай баёнот берди. Унинг таъкидлашича, ички туризмнинг кенгайишига асосий сабаб – аҳолининг миллий паркларга қизиқиши ортиши.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» миллий компанияси ҳж вакили:

- Ўтган йиллар давомида туристлар ташрифига кўра миллий парклар мутлақ рекорд ўрнатди, одамлар диққатга сазовор табиат гўшаларини зиёрат этишга қизиқяпти, уларнинг кўп қисми Алмати тоғ кластерида жойлашган. Бурабай, Баянаул, Кўкшетау ва Қарқарали миллий боғлари... уларнинг ҳаммасига ўтган йили рекорд даражада кўп саёҳатчилар ташриф буюрди. Шаҳар дестинациялари, Манғистау, Туркистон ҳам фаол ривожланишда давом этяпти.

Республикада ташкил этилаётган учта янги вилоятда жойлашган диққатга сазовор манзилларга мамлакат аҳолисининг эътибори геометрик прогрессда ўсяпти.

Ернур Кенжебеков, «Kazakh Tourism» миллий компанияси ҳж вакили:

- Бу йўналишларда тайёр турмаҳсулотлар мавжуд. Масалан, Семейда, Абай вилоятида буюк Абайнинг ватанига бораркансиз, йўл-йўлакай қатор туристик объектларни кўрасиз. Улар қаторида Қўнғир Авлиё ғори ва бошқалар бор. Яъни, жуда кўп томошабоп объектлар мавжуд. Уларни ўзингиз зиёрат қилишингиз ёки туроператор ёрдамида таътилга боришингиз мумкин. Шунингдек, Кидс гоу фри давлат дастури ҳам ишлаб турибди, оилавий ҳордиқ чиқарган тақдирда болалар билетларини бепул олиш мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, Кидс гоу фри дастури Қозоғистонда жорий йилдан ишга туширилди. У 2-14 ёшдги болалар республиканинг асосий туристик йўналишлари бўйлаб бепул учишларига имконият беради. Аввалроқ "Қазақтуризм" маълум қилгани каби, дастур таътил баҳосини тахминан 30 фоизга арзонлаштиради.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.