Қозоғистонда жаҳон рекорди ўрнатилди

Қозоғистонда жаҳон рекорди ўрнатилди

Қозоғистонда жаҳон рекорди ўрнатилди. Павлодар чеварлари тиккан тўрт метрли кимешек Global Book of Records расмий рўйхатига киритилди. Гигант бош кийими кумуш ва бошқа металлардан ясалган тангалар, 2 мингтадан зиёд мунчоқ, ва бошқа қимматли тошлар билан безатилган. Таъкидлаш лозимки, кимешек қозоқ халқининг анъанавий маданиятида аёллар донолиги, асолати ва миллий ўзига хослигини акс эттиради. Уни фақат турмушга чиққан аёллар кийишган, у эгасининг оила ва жамиятдаги алоҳида мақомга эга эконлигини кўрсатган.


Айжан Абсаттарова, «Қозоқ оналариАнъанавий йўл» Республика Жамоат бирлашмаси Павлодар филоят филиали раҳбари:


Биз қозоқ миллий либосларини фақат саҳнада эмас, кундалик ҳаётда ҳам кийишларини, шу тариқа оммалаштиришларини истардим. Шунинг учун миллий кийимларни илгари суриш билан шуғулланяпмиз, анъанавий орнаментлар туширилган турли моделларни намойиш қиляпмиз. Мақсадимиз халқни, замонавий ёшларни улар билан таништиришдан иборат.


Абдумалик Сарманов таржимаси