«Астана Балет» театрида янги премьералар

«Астана Балет» театрида янги премьералар

Ўтган дам олиш кунларида “Астана Балет” театрида иккита спектакль премьераси бўлиб ўтди. Бу – Густав Малер мусиқаси асосида Айнур Абилғазина саҳналаштирган «Soli Deo Gloria» асари ҳамда Ўлжас Маханбеталиевнинг Лиза Жеррард мусиқаси асосидаги «Nine» спектакли. Муаллифлик хореографияси, классик мусиқа ва ўзига хос сценография симбиози томошабин эстетик завқ оламига ғарқ бўлиши учун имконият яратади. Айнур Абилғазина фикрича, у саҳнага олиб чиққан спектакль бош қаҳрамон ҳиссиётларига чизгилардан иборат, қиз бир оламдан бошқа оламга ўтади. Бироқ сюжетнинг асосий мазмуни бунда эмас, дейди хореограф.

АЙНУР АБИЛҒАЗИНА, «SOLI DEO GLORIA» БАЛЕТИНИНГ САҲНАЛАШТИРУВЧИ ХОРЕОГРАФИ:

- Ушбу балет ўлим ёки шу каби бошқа бирор қайғули ҳолат ҳақида эмас. Спектакль бош қаҳрамон руҳлар бу дунёдан кетгач, яъни ўлимдан сўнг илк маротаба учрашадиган ерга тушиб қолганидан бошланади. Бизни олдинроқ оламдан ўтган ўз яқинларимиз қарши оладиган ер, қиз шу маконга бориб қолади, аммо уни ҳеч ким кутиб олмайди, руҳлар орасида дайдиб юради, ўзига яқин одамларни излайди, йўлда давом этишдан, илгари боришдан аввал охирги марта ўз ҳаётига назар ташлайди, илк муҳаббатини кўради.

Ўлжас Маханбеталиев хореграфиясида яратилган “Nine” спектакли эса бир неча рақс йўналишини синтез қилиш орқали саҳналаштирилган. Постановкачи фалсафий мавзуга мурожаат қилади, унинг айтишича, балет ҳаёт йўли ҳамда ўз вазифасини излаш тўғрисида.

НУРЛАН КАНЕТОВ, «АСТАНА БАЛЕТ» ТЕАТРИ БАДИИЙ РАҲБАРИ:

- Менинг наздимда, бу жуда омадли асар бўлди. Ушбу спектакллар мутлақо янги, муаллифлик иши, уларни театримизнинг ёш хореографлари саҳналаштирган, театримизда ёш хореографлар униб-ўсиши, янги спектаклларни саҳнага олиб чиқиши учун имконият берилади. Мазкур мавсумда, бу бизнинг 10-юбилей мавсумимиз, ёш хореографлар спектакль қўйиши учун имкон берилди, май ойида премьера ўтказамиз, «Ашиқ саҳна» танлови ғолиблари илк марта май ойида «Жети қазина» деб аталган асарини тақдим этади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.