Қозоғистонда янги энергетика ривожлантирилади

Қозоғистонда янги энергетика ривожлантирилади

Қозоғистонда янги турдаги энергетика фаол ривожлантирилади. Вазирлик берган маълумотга кўра, йил охиригача 2040 йилгача соҳани ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади. Ҳужжатда мамлакатда водороддан фойдаланиш аҳволи ва уни ишлаб чиқариш истиқболлари бўйича маълумотлар тақдим этилади. Шунингдек, уни янада кўпроқ жорий этиш бўйича стратегик қадамлар кўрсатилади. Умуман олганда, Қозоғистон водород ишлаб чиқариш учун барча шарт-шароитлар яратиш ниятида. Бунга тегишли хаблар ва заводларни ишга тушириш орқали эришилади. Энергетика вазирлиги ҳисобига кўра, бунинг учун 5 триллион тенге инвестиция керак бўлади. Экспертлар таъкидлашича, у иқтисодни диверсификациялаш, экспорт имкониятлари яратиш, углерод хомашёсидан фойдаланишни камайтиришга хизмат қилади. Янги технологиялар ва инновацияларни ривожлантиришга туртки берилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси