Қозоғистонда 5,7
триллион тенге хорижий инвестиция ҳисобидан 20 та ишлаб чиқариш объекти
қурилади. Бундан ташқари, 2,4 миллиард доллар молия киритилган 9 та лойиҳа
устида қизғин иш давом этяпти. «Биргаликда молиялаштириш» усули кенг
қўлланиляпти. Бунда бюджетдан нисбатан кам маблағ сарфланган ҳолда етарлича
йирик инвестициялар жалб этиш имкониятини яратади. Шу тариқа, Қозоғистонда 30дан
зиёд янги лойиҳа бошланади. Хорижий сармоя металлургия, кимё саноати, қурилиш материаллари
ишлаб чиқариш, ёғочни қайта ишлаш ва машинасозлик соҳаларни ривожлантиришга
сарфланади.
Ўлжас
Сапарбеков, Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазири ўринбосари:
- Давлат қайта
ишлаш, металлургия, кимё ва ноёб материаллар ишлаб чиқаришига хорижлик
инвесторларни бевосита жалб этиш ишларини кучайтиряпти. Хорижлик инвесторларга қулай
шарт-шароит мавжуд, Инвестиция штаби фаолияти ва саноат зоналарида
лойиҳаларнинг аниқ жамламалари мавжудлиги қулай инвестициявий муҳит яратди. Умуман
олганда, саноат лойиҳаларини инфратузилма билан таъминлашга турли молиялаштириш
усуллари орқали ёрдам бериляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

