Чегараолди минтақалар туризми ривожлантирилади

Чегараолди минтақалар туризми ривожлантирилади

Шарқий Қозоғистонда Хитойдан келаётган саёҳатчилар оқими ошиши кутилмоқда. Чегараолди минтақалар туризмини ривожлантириш кўплаб миқдорда хорижликларни жалб эитшга хизмат қилади. Ҳозирги вақтда Осмоности юртининг Шинжон-Уйғур мухтор тумани вакиллари билан ҳамкорлик олиб борилмоқда. Ушбу давлатдаги йирик туркомпаниялар вакиллари учун инфотур ташкил этилди, мақсад - минтақамиздаги энг оммабоп манзарали жойларни кўрсатиш. Делегация Катон-Қарағай, Глубоковский, Маркакўл ва Зайсан туманларида бўлди. Турагентлик мутахассислари ўз ватанида республикамизнинг диққатга сазовор ерлари ва гўзаллигини фаол оммалаштиради. Бу йўналишда фаол иш олиб бориляпти. Айтиш керак, ўтган йил якунларига кўра, Шарқий Қозоғистон вилоятига 350 мингдан зиёд ички сайёҳ  келган.

 

Ардақ Мадиев, Тадбиркорлик ва саноат-инновациявий тараққиёт бошқармаси раҳбари:

 

- Биз бир нечта сегментни, бир нечта  турмаҳсулотни таклиф қилишга тайёрмиз, бу – эксклюзив туризм, 15 тагача одами бўлган кийик гуруҳларда. Албатта, гуруҳ туризми ҳам бор, унда 50 нафарча одам бўлади, бу стандарт гуруҳ пакети, Хитойда кенг амалиётда қўлланади. Гап туризмни ривожлантирадиган Хитой компаниялари иштирокида, Хитой сармояларини жалб этиш устида боряпти. Хусусан, сайёҳлик инфратузилмасини ҳам.


Абдумалик Сарманов таржимаси