Қозоғистон сув захиралари бўйича ишчи гуруҳга киритилади

Қозоғистон сув захиралари бўйича ишчи гуруҳга киритилади

Экология, геология ва табиий захиралар вазирлиги берган маълумотга кўра, бу мамлакатда иқтисодиётнинг барча соҳаларида сув самарали ва тежаб ишлатилишига олиб келади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон  денгизга чиқиш йўли бўлмаган, жаҳон океанидан энг узоқда жойлашган давлат, ҳудудининг учдан икки қисми қурғоқчилик зонасига киради. Бундан ташқари, мамлакат иқлим ўзгариши асоратларини ҳис этмоқда, кўплаб чегара оша оқадиган дарёларнинг қуйи қисмида жойлашган, натижада сув захиралари тақчиллиги сезиляпти. Сув захираларининг  40 фоизи қўшни давлатлардан келади.  Глобал исиш бу жараёнларни кескинлаштиради, дея маълум қилди вазирлик. Шу сабабли Париж шартномаси мақсадларига эришиш учун республиканинг фаол сиёсати Қозоғистон ва халқаро ҳамжамият ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси