Starlink Қозоғистонда ишлай бошлайди

Starlink Қозоғистонда ишлай бошлайди

Starlink Қозоғистонда ишлай бошлайди. Республикада энг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда ҳам сифатли интернет алоқасини таъминловчи ер йўлдош терминаллари очиқ савдога чиқади. Эндиликда инфратузилма объектлари ҳам сифатли алоқага улана олади. Аввалроқ лойиҳа республикадаги қишлоқ мактабларида пилот тартибида ишлатилганди.

Жаслан Мадиев, Қозоғистон Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:

- 2025 йилнинг учинчи чорагидан бошлаб Starlink ер йўлдош терминаллари расман сотувга чиқади. Уларни жисмоний, ҳуқуқий шахслар, давлат органлари харид қилиши мумкин. Қишлоқ хўжалиги, саноат, ер ости бойликлари қазиб олиш ва бошқа соҳаларда терминаллардан фойдаланиш мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси