Сунъий
интеллект асосидаги робототерапия – бу усуллар мажмуаси аутик спектрда
ноқисликларга эга болаларни даволаш учун тайёрланган. Муаллиф, Назарбаев
Университет муҳандиси Анар Сандиғулова таъкидлашича, ишлар 2018 йилда,
пойтахтдаги болаларни реабилитация қилиш маркази базасида бошланган. Ўшанда
ақлли ёрдамчи қандай тарзда болаларга ёрдам бериши кераклиги кўрсатиб
ўтилганди. Робот ўзига эътибор тортади ва мулоқот қилишни ўргатади. Унинг энг муҳим
жиҳатларидан бири — кўз контактидан қочадиган болалар билан тенг муносабат
ўрнатиши. Лойиҳа учун муаллифлик ҳуқуқлари олинди. У Швецияда юқори баҳоланди. Келажакда
АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларида ҳам патент олиш мўлжалланган.
Анар
Сандиғулова, Робототехника ва мехатроника кафедраси профессори:
-
Роботга камера ўрнатилган, биз боланинг кулаётганини, кўз контакти ўрнатганини
кўрамиз. Яъни, у роботнинг кўзига қарайди. Биз бунинг ҳаммасини ёзиб олдик,
ҳисобладик. Худди ўқитувчи ҳар бир дарсга тайёрлангандек, биз ҳам ҳозирлик
кўрардик. Масалан, ҳар дарсни эртакдан бошлаймиз. Сўнгра «Қўлингни теккиз»
ўйинини ўйнаймиз. Робот болага «илтимос, бошимга қўлингни теккиз», «илтимос,
қўлимга қўлингни теккиз», дейди.
Атираулик
ўқувчи эса масофадан ўқитувчи смарт-робот яратди. Ускуна видеодарслар ўтади,
ўқув материалларини баҳам кўради, буйруққа кўра ҳаракатланади. Конструкциядан
фойдаланиш осон. Ақлли ёрдамчи Bluetooth орқали смартфон ёрдамида бошқарилади, Wi-Fi
бўйича видеоалоқага чиқади. Муаллиф Бекарис Ерикулининг фикрича, бундай
аппаратлардан фақат мактабда эмас, шифохоналарда, давлат ташкилотларида, сервис
марказларида ишлатилишфойдаланиш мумкин. Энди у роботга сунъий интеллект
ўрнатиш ва мустақил ишлашига имкон бериш ниятида.
Бекарис
Ерикули, лойиҳа муаллифи:
-
Робот 5-10 йил ишлай олади. Мен сайт очганман, ушбу сайт орқали робот ёрдамида
врач ёки бошқа мутахассис ўз ишини битириши, бемор билан мулоқот қила олади. Ўқувчи
ва ўқитувчилар у орқали алоқа боғлаши, онлайн дарс ўтиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

