Астанада
Президент иштирокида ўқитувчилар анъанавий август конференцияси ўтказилди. Қосим-Жўмарт
Тўқаев мамлакат келажагини яратишда педагог асосий ўрин тутиши, унинг мақоми
юксак бўлиши лозимлигини таъкидлади. Давлат раҳбари давлат аҳамиятига эга
вазифаларни бажараётган ўқитувчиларга миннатдорчилик билдирди. Президент таълим
тизимидаги юксак ютуқларни тилга олди. Унинг таъкидлашича, соҳани
қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг асосий устуворлиги бўлиб қолаверади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Мен маорифга
алоҳидаэътибор билан қарайман. 2019 йилда Президент сифатида чиқарган дастлаки
қарорларимдан бири педагогларга бағишланганди. Биз фан ва билим замонида
яшаяпмиз. Глобаллашиш даврида фақат илғор билимлар ва янги технологияларга эга
бўлган давлатгина муваффақиятга эриша олади. Бугун биз янги заковатли авлод
тарбияласак, эртага дунё ривожининг олдинги қаторида бўламиз.
Президент,
шунингдек, ўқитувчилар ҳуқуқини муҳофаза қилиш, мактаб инфратузилмаларини модернизациялаш,
қишлоқлрда ва шаҳарларда тенг даражада сифатли таълим берилишини таъминлаш,
STEM-йўналишларини ривожлантириш, даврга мос мутахассислар тайёрлаш зарурлигига
эътибор қаратди. Давлат раҳбарининг фикрича, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни
таълим жараёнига киритиш жуда муҳим. Давлат раҳбари таъбири билан айтганда, фан
ва таълим мамлакат ривожида асосий ўрин тутади.
Қосим-Жўмарт
Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
— Ҳозирнинг
ўзида Қозоғистон фақат ўзимизнинг ёшлар эмас, кўплаб, шу жумладан, қўшни
давлатлар учун жозибали пешқадам ва фаол ривожланаётган давлатлар қаторига кира
олди. Ўзимизнинг халқаро мавқеимизни кучайтириб боришимиз, иқтидорлар, илғор
ғоялар ва инновациявий технологияларни оҳанрабо каби тортишимиз зарур.
Йиғилиш
ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев таълим соҳасидаги ютуқлари, давлат олдидаги
хизматлари учун қатор педагогларга орден ва медаллар топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

