Қозоғистонда Миллий Суперкомпьютердан фойдаланиш платформаси - Alem.Cloud ишга туширилди

Қозоғистонда Миллий Суперкомпьютердан фойдаланиш платформаси - Alem.Cloud ишга туширилди

Қозоғистонда Alem.Cloud платформаси ишга туширилди. У орқали Миллий суперкомпьютер кластеридан фойдаланиш учун ариза бериш мумкин бўлади. Суперкомпьютер захираларидан эса давлат органлари вакиллари, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари олимлари, стартаплар муаллифлари, хусусан, Astana Hub иштирокчилари фойдаланиши мумкин. Мамлакат Сунъий идрок ва рақамли тараққиёт вазирлиги суперкомпьютердан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқди. Унинг ҳисоблаш ва таҳлил имкониятларини, энг аввало, миллий Сунъий идрокни ривожлантириш вазифасини ҳисобга олган ҳолда, стратегик муҳим лойиҳаларни ишлаб чиқишда қўлласа бўлади. Бу давлат бошқаруви бўйича лойиҳалар, таълим ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ, геология, робот техникаси соҳасидаги ишланмалар. Шунингдек, Alem.Cloud тоғ-металлургия мажмуаси, энергетика, транспорт, саноатдаги таклифлар учун ҳам ишлатилиши мумкин. Эслатамиз, Қозоғистондаги Суперкомпьютер дунёнинг энг қудратли 500 тизимидан бири бўлиб, минтақадаги йирик ҳисоблаш маркази  саналади. 

Абдумалик Сарманов таржимаси