Экспортни кўпайтириш, импорт маҳсулотга эҳтиёжни камайтириш. Қизил Ўрда вилояти шоликорлари ўз олдига шундай мақсад қўйган. Жорий мавсумда сув тақчиллиги ва қурғоқчилик юз берганига қарамай, минтақа хўжаликлари 500 минг тонна дон тўплади. Ҳар гектардан ўртача 60 центнер ҳосил олинди.
Қайратбек Сарсенбаев, Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари:
- Жорий йилда 1 минг 156 гектарда маҳаллий шоли навлари етиштирилди. Олинган ҳосилдан келаси мавсум учун уч тонна уруғлик дон олиб қўйилди. Жами 12 минг гектарга экиш мумкин. Бу эса умумий майдоннинг 15 фоизини ташкил қилади. Бу кўрсаткични 2022 йилда 50 фоизга оширамиз.
Мамлакатда шоли кластерини ривожлантириш бўйича иш олиб бориляпти. Кенг кўламли агролойиҳа бор, мазкур дон экини етиштиришни ва экспортини кенгайтириш кўзда тутилган. У туфайли Қизил Ўрданинг шимолий ҳудудларида ҳам шолидан юксак ҳосил олинди.
Мухтар Ўразбаев, Қазали тумани ҳокими:
- Агар 1991 йилда туманда жами бир миллион 400 минг тенге қийматга эга қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштирилса, ўтган йили бу кўрсаткич 16 миллиардга етди. 17 минг гектар экинзор бор. 6,5 минг гектарига дон экилган. Қишлоқ хўжалик товарлари ишлаб чиқариляпти.
Мустақиллик йилларида Қизил Ўрда вилояти миришкорлари 9 миллион тонна гуруч етиштирди. Сўнгги 15 йил ичида Оролбўйидан 260 миллион долларга тенг маҳсулот экспорт қилинди. Мамлакатимизда етиштирилган гуручнинг 80 фоизи олинадиган минтақада суръатлар ўсишда давом этмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси