Ақтўбе вилоятида йирик инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқариляпти

Ақтўбе вилоятида йирик инвестициявий лойиҳалар рўёбга чиқариляпти

Қозоғистонда «Бухоро - Урал» магистрал газопроводининг янги линияси қурилиши бошланди. Йирик лойиҳанинг умумий қиймати –  43,5 миллиард тенге. Жами 165 километрга магистрал газопровод ётқизилади. Объект келгуси йилда фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Янги газопровод Ақтўбе шаҳри эҳтиёжларини қоплайди ва мавжуд инфратузилмалардаги юкламани камайтиради. Бундан ташқари, 3 триллион тенге қийматга эга 17 йирик инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқариш имкониятини яратади.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси бош вазири:

- Бугунги кунда Ақтўбе ва унга ёндашган ҳудудлар «Бухоро-Урал» ва «Жанажўл-Ақтўбе» магистраль газопроводларининг уч линияси воситасида таъминланган. Минтақа иқтисодиёти ва аҳолисининг ўсиши оқибатида кўпроқ газ етказиб беришга эҳтиёж туғилмоқда. Ҳозир  янги инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқариляпти. Уни келгуси икки йил мобайнида молиялаштириш режалаштирилган. Газопроводнинг учинчи линияси 2,4 миллиард кубометр маҳсулот беради. Янги иншоот Ақтўбе эҳтиёжларини қоплайди ва бошқа йирик инвестициявий лойиҳалар ишга туширилиши учун хизмат қилади.

Шунингдек, «Ақтўбе-Қарабутақ-Улғайсин» автомобиль йўлининг ўтказиш қуввати оширилади. Трасса «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро транспорт йўлагининг бир қисми ҳисобланади. Бу участкада ҳаракат тинмайди. Бир кеча-кундузда 16 мингтагача транспорт воситаси, шу жумладан, 4 мингта юк автомобили ўтади. Реконструкция туфайли 262 километр масофада иккита ўрнига, тўртта ҳаракатланиш чизиғи ишга тушади.

Абдумалик Сарманов таржимаси