Маулен Ашимбаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган қироллиги қироличаси Елизавета II билан видолашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра у Вестминстер тепалигида марҳума билан видолашди ва Қозоғистон Республикаси номидан ҳамдардлик изҳор этди. Сенат раиси Букингем саройида қирол Чарльз III номидан ўтказилган давлат, ҳукумат, халқаро ташкилотлар ва Европа, Яқин Шарқ ҳамда Осиё етакчилари учун ташкил этилган мотам қабулида қатнашди. Британия монархи билан суҳбатда Маулен Ашимбаев пойтахтдаги хиёбонлардан бирига қиролича Елизавета II номи берилишини маълум қилди. Қирол Чарльз III марҳумага кўрсатилган эътибор ва ҳамдардлик учун миннатдорчилик билдирди, республика халқи ва раҳбариятига эзгу ниятларини изҳор этди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.