Хорижлик талабалар Қозоғистон дипломини оляпти

Хорижлик талабалар Қозоғистон дипломини оляпти

Олий таълим олиш учун Қозоғистонга келишмоқда. Тобора кўпроқ хорижликлар мамлакатимизда билим оляпти. Милллий статистика бюроси берган маълумотга кўра, жорий йилда Қозоғистон олий ўқув юртларидаги хорижлик талабалар сони 28 ярим минг нафарга етди. Ўтган йилга нисбатан ўсиш 13 фоизни ташкил қилди. Қозоғистон дипломини олишни истаганлар асосан Ҳиндистон, Монголия ва Хитой фуқаролари. Шунингдек, МДҲнинг Ўзбекистон, Туркманистон ва  Россия давлатларидан келаётганлар ҳам кам эмасБугунги кунда олий таълим даргоҳларида билим олаётган 624 минг талабанинг учдан бир қисми Алмати шаҳрини танлаган. Мамлакатнинг энг йирик мегаполиси республика таълим хабига айланди, унда 200 минг нафардан зиёд талаба бор.


Абдумалик Сарманов таржимаси