Фалокат юз берган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатилади

Фалокат юз берган ҳудудлар аҳолисига ёрдам кўрсатилади

Тошқин сабабли зарар кўрганлар вақтинча яшаш жойи, соғлиқни сақлаш ва таълим тизими хизматлари билан таъминланади. Қозоғистон Бош вазири фалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича йиғилишда шундай топшириқ берди. Эвакуация пунктларида тиббий хизматлар кўрсатиш таъминланишига алоҳида эътибор бериш керак. Ўлжас Бектенов биринчи навбатда ижтимоий инфратузилма объектлари: мактаблар, боғчалар, шифохона ва поликлиникалар таъмирланиши лозимлигини тъкидлади. Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тошқин юз берган ҳудудларда эпизоотик вазият ёмонлашиши олдини олиш топширилди. Маориф вазирлиги ўқувчиларни имтиҳонлардан озод қилиши, қолдирилган дарслар ўрнини тўлдиришига ёрдамлашиши лозим. Таъкидлаш лозимки, тошқин хавфи туғилган ҳудудлардаги 130 та мактаб масофадан ўқишга ўтган. 

Тамара Дуйсенова, Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири:

- 1-4 синф ўқувчилари ота-оналари билан бирга соғломлаштириш марказларига, лагерларга жойлаштирилади, таълим жараёни тўла ташкил қилинади. 5-8 синф ўқувчилари «Дарин», «Бил», НЗМ интернатларига жойлаштирилади. 9-11 синф ўқувчиларини коллежлар, олий таълим даргоҳларига юборамиз. Асосий мақсад тошқинлар ва тикланиш ишлари тугагунича болалар тўлақонли таълим олиши, ёзги дам олишга чиқишини таъминлашдан иборат. 


Абдумалик Сарманов таржимаси.