Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубини ўқиди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқига Мактубини ўқиди

Келгуси уч йил ичида Қозоғистон тўлақонли рақамли давлатга айланиши керак. Президент Касым-Жомарт Токаев в своем Послании народу «Қозоғистон сунъий интеллект даврида» деб аталган халққа Мактубида ана шундай стратегик вазифа қўйди. Рақамлаштириш ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш асосида бутун иқтисод кенг кўламли модернизация қилиниши керак, деди Давлат раҳбари. Янги технологиялар барча соҳаларда қўлланилиши лозим. Бу – мамлакат стратегик йўналишининг асосий компоненти. Бунинг учун аввало Рақамли кодексни қабул қилишни жадаллаштиришни топширди. Янги технологик укладни самарали жорий этиш учун Қозоғистонда Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт вазирлиги ташкил этилади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти: 

- Мамлакатимизда суперкомпьютернинг ишга тушиши катта муваффақият, албатта. Лекин у Ҳукумат ва жамият томонидан Қозоғистонни ҳақиқий рақамли давлатга айлантириш сари бошланган кўп қиррали фаолиятнинг фақат бошланиши сифатида қабул қилиниши керак. Бу мақсадга эришиш учун Ҳукумат Digital Qazaqstan - рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича концептуал ҳужжат ишлаб чиқади. Барча ташаббуслар ва лойиҳалар умуммиллий стратегия тарзида бирлаштирилади. Айни вақтда, мамлакат ҳаётини чуқур трансформациялаш фуқаролар ҳаётини яхшилаш сари қўйилган яна бир қадам бўлади, холос.

Рақамли технологиялар глобал меҳнат бозорини ўзгартиряпти. Сунъий интеллект билан иршлай олувчи мутахассисларга талаб тобора ортиб боряпти. Қозоғистонда ЭйАй-Sana дастури иш бошлади. Ундан мақсад - 100 минг нафар талабани юқори технологик лойиҳаларга жалб этиш. Лекин болаларда малакалар мактабда шаклланиши лозим, деди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

Абдумалик Сарманов таржимаси