Қозоғистонда гидрогеология хизмати ташкил этилади

Қозоғистонда гидрогеология хизмати ташкил этилади

Қозоғистонда Миллий гидрогеология хизмати ташкил қилинади. Ушбу ташкилот,  жумладан,  ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни назорат қилади, қидирув-разведка ишларини олиб боради ва давлат мониторингини амалга оширади. Бундан ташқари, хизмат гидрогеология соҳасида маълумотлар базалари ва доимий географик ахборот тизимларини, ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланган ҳолда рақамли ва картографик ҳужжатларни сақлаш ҳамда бошқариш тизимларини яратиш билан шуғулланади. 

Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси очиқ Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар сайтига жойлаштирилди. Гидрогеология хизмати 100 фоиз давлат капиталига эга нотижорат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. Янги органни тузиш билан Сув захиралари ва ирригация, шунингдек, Молия вазирликлари шуғулланади. Эслатамиз, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз Мактубида республика сув хўжаликларини бошқаришнинг бутун тизимида ислоҳот ўтказиш заруратини таъкидлаганди. У Миллий гидрогеология хизмати ишини қайта тиклашни топширганди. 

Бексултан Бегалиев, Қозоғистон Республикаси Сув захиралари ва ирригация вазирлиги бошқарма раҳбари:

- Ҳозирги пайтда Қозоғистон иқтисодиётида ерости сувларидан фойдаланиш улуши 7-10 фоизни ташкил этади. Бу захиралардан ичимлик суви таъминоти, суғориш ва яйловларда янада фаол фойдаланиш ниятидамиз. Барпо этиладиган Миллий гидрогеология хизмати мамлакатнинг ерости сув захиралари разведкаси ва муҳофазасини таъминлашга қаратилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.